САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

12:31, 02.07.2018

Камчиликлар ҳам йўқ эмас



«Чипта топиб бераман»

– Бухорога, Самарқандга ҳам бу ҳафтага чипта қолмаган, – дейди Тошкент темир йўл кассасидаги ходим. – Афросиёб поездига кейинги икки ой учун ҳам сайёҳлар банд қилиб қўйишган...

Бу гапларни эшитиб, бир томондан, хурсанд бўлади киши. Чунки сайёҳлик – дунё иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган соҳаларидан бири. Бу соҳа кўплаб мамлакатлар учун катта даромад манбаига айланиб бормоқда. Ўзбекистонимизда ҳам йилдан-йилга сайёҳлар оқими кучайиб бораяпти. Бу давлатимиз иқтисодий ривожига ҳисса қўшиши табиий. Юртдошларимизнинг ҳам мамлакатимизнинг тарихий гўшаларига, муқаддас қадамжоларга интилиши тобора ортаётгани қувонарли ҳол.

Иккинчидан, болаларни айлантириб келамиз, деб ваъда бериб қўйганимиз эсимизга тушиб, мулзам аҳволда ташқарига чиқдик. Тушкун кайфиятимизни кўрган бир киши олдимизга келиб, «Қаерга бормоқчи эдингиз», деб сўради. «Бухорога, лекин чипта қолмабди», дедик. Нотаниш киши «Юринг, гаплашамиз», деб четроққа чиқди. Ҳайрон бўлиб, ортидан эргашдик. У қачон кетишимиз, нечта чипта кераклиги билан қизиқа бошлади. Сабабини сўрасак, «Чипта топиб бераман», деди. «Ахир кассада чипта қолмади, дейишди-ку», десак, «Иложи бор», дейди.  «Иложи» эса ҳар бир чиптага 30 минг сўмдан устама тўлаш экан...

Бу ҳолатга норозилигимизни пайқаган нотаниш киши дарров тўнини тескари кийиб, ростдан ҳам дам олиш кунларига чипта қолмаганлигини рўкач қилиб, кўздан ғойиб бўлди...

 

«Югу-у-у-ур, жой ол!..»

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд фахри — Регистон майдони бутун дунё сайёҳларининг доимий эътиборида. Маҳобатли Шердор, Тиллақори ва Улуғбек мадрасалари ҳайратингизни оширмай қўймайди.

Бир олам завқу шавқ билан Регистондан чиқиб, бу ердан Сиёб бозори оралиғига қўйилган микроавтобусни кутаётгандик. Автобус яқинлашиши билан ҳамюртларимизнинг бир галаси маданиятсизларча автобусга отилишди. Навбати билан чиқиш у ёқда турсин, ёшу қарига ҳурмат йўқ. Бу ҳолатни кузатиб турган чет эллик меҳмонлар олдида беихтиёр хижолат тортдик.

Биз ота-боболаримиз мерос қолдирган муҳташам обидалар билан фахрланибгина қолмай, сайёҳлик маданиятига ҳам амал қилишимиз керак, назаримда.

 

Бетартиб расталар

Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси дарвозасига етмасдан пала-партиш терилган қатор савдо расталарига кўзингиз тушади.

Бу ерга келган ҳар бир киши зиёратгоҳдан яқинларига эсдалик совғалари харид қилишни истайди, албатта. Аммо ариқлар орасига  баланд-паст жойлаштирилган расталар, дидсиз ёйиб қўйилган эсдалик буюмлари таъбингизни хира қилади. Шундай ажойиб мажмуа атрофида чиройли савдо дўконлари ташкил қилишнинг наҳотки иложи бўлмаса, деган ўй ўтади хаёлингиздан.

 

 

Яна савдолар хусусида

Ҳозирда тарихий обидаларимизнинг аксарияти музейларга айлантирилган бўлса, кўпида савдо шохобчалари ишлаб турибди. У ердаги турли миллий ҳунармандчилик, зардўзлик буюмлари кўзни қувнатади. 

Бироқ айрим дўкон сотувчиларининг ўзларига эътиборсизлиги, кийиниш маданиятининг йўқлиги бизни бироз хафа қилди. Баъзи сотувчилар худди уй кийимида тўғри ишга келгандек туюлади. Бошқасининг эса харидор билан иши йўқ, телефондан кўзини узмай ўтирарди.

Истардикки, сотувчилар миллий либосларимизда, ўзларига оро берган ҳолда харидорлар билан муомала қилишса. Турли тилларда маҳсулотларни таърифлаб, изоҳ бера олишса. Илиқ таассуротлар билан ўз юртига қайтган сайёҳлар бизнинг маданиятимизни бошқаларга ҳам таърифлаб беришарди. Бу эса сайёҳлар сони янада ошишига хизмат қилади.

Нилуфар САПАЕВА. 

Ўхшаш мақолалар

Ҳаммасино кўриш►

12

Сонларни танлаш

09 феврал, Шанба  
12 11 10 9 8 7 6
5 4 3 1

Ҳаммасини кўриш ►

Хабарлар

ҲАР ИШДА ТАШАББУСКОР ЎҚУВЧИЛАР

ИИВ Андижон академик лицейида малакали ўқитувчилар жамланган. Ўз навбатида, ўқувчилар ҳам ўтилаётган мавзуларни яхши ўзлаштириб, саф ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида фаол иштирок этмоқда. 


Ҳаммасини кўриш ►

Кўп ўқилганлар

  • БАРЧА ҲАВАС ҚИЛАР УЛАР БАХТИГА


    Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинч­лик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келаётган фидойи ҳамкасбларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.


    ✔ 277    🕔 12:33, 08.10.2018
  • ВАТАННИ КУЙЛАШГА ҲАҚЛИСИЗ МИНГ БОР!


    ИИВ Маданият саройида «ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» республика кўрик-танловининг вазирлик миқёсидаги босқичи бўлиб ўтди. Унда жонажон Ватанимизни мадҳ этувчи дилрабо қўшиқлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан куйланди.


    ✔ 409    🕔 11:15, 30.07.2018
  • АСРЛАРНИ ҚАРИТГАН ЧИНОРЛАР


    Мустабид тузум даврида илм-фан ва юрт тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ кишилар ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этмаслик учун улар яшаб ўтган, халқимиз бир неча юз йиллар давомида обод гўшага айлантириб, муқаддас қадамжолар қаторида асраб-авайлаган жойлар турли баҳоналар билан оёқости қилинган. 

    ✔ 356    🕔 11:07, 25.07.2018
  • САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА


    Камчиликлар ҳам йўқ эмас


    ✔ 331    🕔 12:31, 02.07.2018
  • ВАКИЛЛАРИМИЗНИНГ  МУНОСИБ ҒАЛАБАСИ


    Мамлакатимизда болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган тадбирлар орасида «Яшил чироқ» мусобақаларининг аҳамияти катта бўляпти.


    ✔ 332    🕔 12:22, 02.07.2018
Ҳаммасини кўриш ►
;