Аёлнинг макри...

  • 19:07
  • 30,07-2020
  • 98
  • Улашинг

Бир киши йўлда кетаётса, бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши унга яқинлашди, аёл бундан қўрқиб кетди.

Шунда эркак:

- Қўрқма! Шунчаки сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёл макри, аёл макри деб кўп айтишади. Аёлнинг макри нима ўзи?, - деди.

Аёл бироз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради.

- Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим, - деди аёл.

- Нега ундай қиляпсан? Ахир мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим. Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос. Ёки ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми, - деди эркак ҳайрон бўлиб.

Аёл унга жавоб бермасдан ўрнидан турдида, челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан янада ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, “Булар ҳозир мени ўлдиришса керак” деб ўйлади.

Аёл қишлоқ аҳлига:

-Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди, - деди.

Одамлар бояги кишига ташаккур айта бошладилар. Барчалари унинг ишидан хурсанд бўлиб, унга кўп совға-саломлар инъом этдилар. Бўлиб ўтган воқеалардан ҳайратда қолган эркак аёлдан нега шундай

қилганини сўради.

- Сен аёл макри ҳақида сўраган эдинг. Мана, у қандай бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени ўлдиради. Агар у сендан РОЗИ бўлса, сени БАХТЛИ қилади, - деб жавоб берди...