Эҳтиётсизлик қимматга тушди

  • 10:07
  • 31,07-2020
  • 94
  • Улашинг

Мол-мулкини қаровсиз қолдирган, эҳтиёткорликни унутган одам қачондир панд еб қолиши мумкин. Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро Р.С. ҳам ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли шундай кўйга тушди.

У шу йилнинг 25 июль куни «Яккавут» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида 2 бош қорамолини қаровсиз қолдиради. Натижада номаълум шахс нархи 15 миллион сўмлик  қорамолларни ўғирлаб кетади. Яхши ниятда боқиб юрган молларидан айрилган фуқаро 26 июль куни туман ИИБга мурожаат қилиб, ўғриларни топишда амалий ёрдам сўради.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни фуқаро О.Т. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Postda” мухбири

Фарғона вилояти.