Кун қаҳрамони: катта лейтенант Шуҳрат Кенжаев

  • 10:07
  • 31,07-2020
  • 109
  • Улашинг

1988 йил Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида туғилган. Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.

2015 йилда ички ишлар органлари сафига қабул қилиниб, Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмасида сафдор ходим сифатида хизмат фаолиятини бошлаган. 2017 йили Андижон шаҳар ИИОФМБ 6-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори этиб тайинланади.

Катта лейтенант Ш.Кенжаевга бириктирилган маҳаллада 6 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Тизимли тарзда профилактика ишлари олиб борилаётгани туфайли ҳудудда барқарор жамоат тартиби ҳукм сурмоқда. Профилактика инспекторининг шахсан ўзи бир қанча жиноятларнинг олдини олишга муваффақ бўлган.

Масалан, яқинда Шевченко кўчасини айланиб юрган Ш.Кенжаев йўл четида турган «Нексия-2» автомобили атрофида ўралашаётган бир йигитни кўриб қолади. Қайчи ёрдамида автомашина эшигини очмоқчи бўлаётганини пайқаб, уни жиноят жойида қўлга олади. 

Автоулов эшигини бузмоқчи бўлган шахс К.Баҳодир бўлиб чиқди. Маълум бўлишича, у «Нексия-2»нинг эгаси машина салонида катта миқдорда пул маблағи қолдирганини сезиб, уларни қўлга киритишга уринган экан.

Профилактика инспектори, катта лейтенант Шуҳрат Кенжаев Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Борис КЛЕЙМАН,

 «На посту» мухбири.