Рўпарадан чиққан безори

  • 13:07
  • 31,07-2020
  • 105
  • Улашинг

Термиз шаҳридаги Эски шаҳар маҳалласида истиқомат қилувчи Х.С. кечки соат 21:00лар атрофида қўлидаги чопқисини ўйнатганча кўчага чиқади.

Жамиятда юриш-туриш қоидаларини четга суриб қўйган Х.С.нинг рўпарасидан Жомий маҳалласида яшовчи А.Д. ва Гулираъно маҳалласида яшовчи К.Ф. чиқиб қолади. Шу пайт икки йигитга ҳеч бир сабабсиз қўлидаги чопқи билан ҳужум қилади. Чопқини улардан бирининг сон соҳасига, бирининг эса қорин соҳасига санчиб, тан жароҳати етказади.

Бу қилмиш Х.С.га нисбатан жиноий иш қўзғатилишига сабаб бўлди.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Postda” мухбири.

Сурхондарё вилояти.