Қарор ва ижро: Соғлигимиз ўз қўлимизда

  • 14:07
  • 31,07-2020
  • 93
  • Улашинг

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш борасида барча имкониятлар ишга солиниб, зарур чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан юртимизда карантин чоралари яна кучайтирилди. Мақсад — аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдир.

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида ҳам фуқароларнинг карантин қоидаларига амал қилиши юзасидан Ички ишлар органлари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бормоқда. Натижада, фуқаролар томонидан комиссия қарорларига тўлиқ амал қилинишига эришилаяпти. Шаҳар бозори ва савдо дўконларида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда савдо-сотиқ ишлари йўлга қўйилган.

Айтиш жоизки, бу офатга қарши курашиш нафақат тиббиёт, ички ишлар органлари ходимларининг вазифаси, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Шундай экан, каратин қоидаларига қаътий амал қилиб, ўз соғлигимизни ўзимиз асрайлик.

Достон ШАМСИДДИНОВ,

капитан.