Шоҳ Сулаймоннинг узуги

  • 17:08
  • 01,08-2020
  • 115
  • Улашинг

Ривоятларга қараганда шоҳ Сулаймоннинг узуги сиртига «Ҳаммаси ўтиб кетади» деб ёзиб қўйилган экан. Бошига оғир кун тушганда, шоҳ Сулаймон шу сўзларни ўқиб тинчланар экан.

Аммо бир куни шунчалик ғамга ботибдики, ҳалиги сўзлар ҳам тинчлантириш ўрнига ғазабини қўзғабди. У узугини бармоғидан жаҳл билан ечиб, ерга ташлабди. Шу пайт узукнинг ички томонида ҳам аллақандай ёзув борлигига кўзи тушибди. Қизиқсиниб, узукни ердан олиб, ўқиб қараса, «Бу кунлар ҳам ўтиб кетади» деб ўйиб ёзилган экан. Шундан сўнг Сулаймон маъноли кулимсираганча узукни бармоғига тақиб, умрининг охиригача қайтиб ечмабди.

 

Рус тилидан Бобомурод ТОШЕВ таржимаси.