• EUR 10599 1101
  • RUB 131 8
  • USD 9693 1393
+998 71 231-48-81
+998 71 231-41-81
info@postda.uz

Маънавият

22 Сони
Telegram bot
Биласизми?
  • Биласизми?
  • Биласизми?

    Қоғоз Хитойда ихтиро қилинган. Хитойликлар олдин ўз битикларини бамбук танасига битишган. Аммо бу архив кўп жой эгалларди. Эрамизнинг 105 йили деҳқончилик ва ерга эгалик қилиш вазири Цай Лунь дарахт танасининг майдаланган кукуни ва мато аралашмасидан қоғоз ишлаб чиқаришни таклиф қилган.

    Хитойликлар узоқ йиллар қоғоз ишлаб чиқариш сирларини дунё аҳлидан сир тутишган. Аммо VIII асрда араблар Хитой билан ўзаро уруш жараёнида бир неча аскарни асирга олишади. Улар айни қоғоз ишлаб чиқариш саноатида ишлар экан. Шундай қилиб, асирлар ёрдамида Ироқнинг Бағдод шаҳрида ҳам қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

     

  • Энг, энг, энг
  • Энг, энг, энг

    Россия – дунёдаги энг катта мамлакат бўлиб, унинг майдони 17 075 400 квадрат километрни ташкил этади. Бу ҳудуд Плутон сайёрасининг майдонига деярли тенг.

    ***

    Россияни 12 денгиз, шарқда Тинч океани, шимолда Шимолий муз океани, ғарбда Атлантика океани таркибига кирувчи Болтиқ денгизи сувлари ўраб туради.

    ***

    Санкт-Петербург метроси – дунёдаги энг чуқур метро. Унинг ўртача чуқурлиги 100 метрга тенг.

    ***

    Дунёдаги энг узун темир йўл – Транссибирь темирйўл магистралидир. Москвани Владивосток билан боғловчи мазкур “пўлат” йўл тармоғининг узунлиги 9 298 километр бўлиб, 87 та шаҳар ва аҳоли масканлари орқали 8 та вақт зонасини, 16 та дарёни кесиб ўтади.

    ***

    Байкал кўли – дунёдаги энг чуқур кўл ва сайёрадаги энг йирик чучук сув манбаи. Дунёнинг барча йирик дарёлари – Волга, Дон, Днепр, Енисей, Урал, Обь, Ганг, Ориноко, Амазонка, Темза, Сена ва Одер Байкал кўли ҳажмига тенг сув ҳавзасини тўлдириши учун қарийб бир йил керак бўлади.

    ***

    Санкт-Петербург шаҳрида 2000 та кутубхона, 221 та музей, 100 та концерт зали, 80 тадан ортиқ театр, 80 та клуб ва маданият уйи, 62 та кинотеатр, 45 та галерея бор.

    ***

    Эрмитаж – дунёдаги энг йирик ва қадимий музейлардан бири. Унда тош асри ва ҳозирги даврни ўз ичига олган уч миллионта санъат асари бор. Агар ушбу асарларнинг ҳар бирини томоша қилиш учун бир дақиқадан сарфланса, Эрмитажга 25 йил давомида ишга қатнагандек кунига 8 соат вақт сарфлаш керак бўлади.

     

  • Биласизми?
  • Биласизми?

    Дунёда расмий пойтахти бўлмаган давлатлар ҳам бор ва улар сони бир эмас, иккита. Биттаси ҳақида кўпчилик эшитган – Науру. Экватордан 42 километр нарида, Тинч океанида жойлашган бу митти давлатда 15 мингга яқин аҳоли яшайди.

    Наурунинг кичик давлатлиги пойтахти йўқлигига асос бўлар, аммо расмий пойтахти йўқ иккинчи давлат номини эшитсангиз ҳайрон қоласиз. Бу – Швейцария!

    Ҳа, айнан Швейцария расмий пойтахтга эга эмас. Тўғри, давлатчиликнинг кўплаб институтлари Берн шаҳрида жойлашган. Аммо Берн конфедерациялардан бирининг маркази, федерал аҳамиятга эга шаҳар, холос.

  • Конституцияси йўқ давлатлар
  • Конституцияси йўқ давлатлар

    Дунёда иккита бир хил давлат учрамайди. Икки юздан ортиқ мамлакатлар шу қадар ранг-барангки, улар орасида давлатчиликнинг оддий элементлари бўлмаган юртларнинг ҳам борлиги кишини ҳайратлантиради.

    Мутлақ кўпчилик давлатлар ўз конституциясига эга ва барча қонунлар ўша конституцияга мувофиқ келиши лозим. ЛекиКонн жуда оддий туюлган шу талабдан чекинган давлатлар бор ва улар ҳам бинойидек ҳаёт кечиришмоқда. Келинг, улар билан танишамиз:

    1. Буюк Британия.
    2. Канада.
    3. Янги Зеландия.
    4. Швеция (умумий конституция йўқ, лекин қонунлардан баланд турувчи актлар мавжуд).
    5. Сан-Марино.
    6. Исроил.
    7. Ливия (узоқ йиллик урушлар натижасида конституция бекор қилинган).
  • Қонунга амал қилган қоқилмайди
  • Қонунга амал қилган қоқилмайди

    Йўлда автомобилининг орқа ён ойналарига парда ўрнатиб ҳаракатланаётганларни кўриб қолдим. Айтинг-чи, автомобиль ойнасига парда ўрнатиш текин бўлдими?

    Қурбон НУРБОЕВ.

    Самарқанд шаҳри.

    Шуни маълум қиламизки, парда, дарпарда, жалюзилар бўйича қонунчиликда ўзгаришлар рўй бермади. Енгил автомобиллар билан боғлиқ ҳолларда пардаларни икки ёнга орқа томонни кўриш учун ташқи кўзгуси мавжуд бўлган ҳолда фақатгина орқа ойна (лобовой)га ўрнатиш мумкин. Бундай ҳолатда ҳеч қандай рухсатнома олиш ёки тўлов қилиш талаб этилмайди.

    Ён ойналарга пардалар ўрнатиш фақатгина М3 тоифадаги III класс автотранспорт воситаларига, яъни ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиқлари бўлган ва оғирлиги 5 тоннадан ошиқ бўлган йўловчи ташиш транспортларига мумкин. Шунингдек, автомобиль олд ойнасининг 14 см.дан кўп бўлмаган тепа қисми тусини полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чегараланмаган даражада ўзгартириш илгаригидек рухсатномасиз амалга оширилади.

     * * *

    Автомобиль ойналарини қорайтириш нархлари ўзгарди, нархлар тушди деб эшитдим. Шу гап ростми? Енгил автомашиналарда олд ён ойналарни қорайтириш қанчага тушади?

    Абдувакил НИШОНОВ.

    Жиззах шаҳри.

    Автомобиль ойналарини қорайтириш қуйидагича белгиланди:

    орқа ойна (лобовой) учун: текин (рухсатнома олиш шартмас);

    олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см. полоса – текин (рухсатнома олиш шартмас).

    Орқа ён ойналар учун (1 йилга):

    жисмоний шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари (2 млн. 230 минг сўм);

    юридик шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари (2 млн. 230 минг сўм);

    хорижий ташкилотларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари (4 млн. 460 минг сўм) миқдорида.

    Олд ва орқа ён ойналар учун (1 йилга):

    жисмоний шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (11 млн. 150 минг сўм);

    юридик шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (11 млн. 150 минг сўм);

    хорижий ташкилотларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари (17. млн 840 минг сўм);

    туристик автобусларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (11 млн. 150 минг сўм) миқдорида.

     * * *

    Тонировкага рухсат бўлди дегандан кейин автомашинамнинг олд ва орқа ён ойналарини тўлиқ қорайтирмоқчи бўлдим. Лекин олд ён ойналарини тўлиқ қорайтириш мумкин эмас, дейишди. Шу тўғрими? Ҳамма ойналарни бирданига қорайтириш мумкин эмасми?

    Баҳодир УМРЗОҚОВ.

    Навоий вилояти.

    Ҳа, бирданига ҳамма ойналарни бир хилда тусини ўзгартириш, яъни қорайтириш мумкин эмас. Қарорга кўра, тонировканинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:

    орқа ойна (лобовой) – 100% гача;

    орқа ён ойналар – 100% гача;

    олд ён ойналар – 50% гача;

    олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см. дан кўп бўлмаган полоса – 100% гача;

    туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50% гача.

     * * *

     Белгиланган суммани тўлаб, машинам ойналарини қорайтирсам, йўл-патруль хизмати инспекторлари кўрди дегунча тўхтатиб текшираверишга ҳақлими?

    Илёс САТТОРОВ.

    Сурхондарё вилояти.

    Автомобилингиз ойнасинининг тусини ўзгартирганингиз (қорайтирганингиз)да ички ишлар органлари томонидан тонировкага рухсат берилганлиги тўғрисида махсус эмблема (голограмма) берилади. Ҳайдовчилар ушбу голограммани олд ойналарга ёпиштириб юришлари лозим. Шунда йўл-патруль хизмати инспекторлари сизни тўхтатиб текширишига ҳожат қолмайди.

     * * * 

    Ўғлим билан битта автомобилни бошқарамиз. Яқинда муддати тугагани учун ўғлимнинг номига яна ишончнома расмийлаштиришим керак. Лекин эшитишим бўйича яқин қариндошлар ўртасида ишончнома расмийлаштириш бекор бўлибди. Шу тўғрими?

    Мирсаид ПЎЛАТОВ.

    Қашқадарё вилояти.

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Адлия ҳамда Ички ишлар вазирлик­ларининг «Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича кўрсатмани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган. Айни пайтда унинг муҳокамаси давом этмоқда.

    Кўпчилик ҳайдовчилар ушбу лойиҳани ва унинг асосида ОАВда чиққан хабарларни нотўғри талқин қилиб, энди бутунлай ишончномасиз ҳам машина ҳайдаш мумкин экан, деб ўйлашмоқда. Лекин бундай эмас. Ҳозирча бу тартиб бекор бўлгани йўқ.

     * * * 

    Яқинда машинада кетаётганимда мени ЙПХ ходими тўхтатди. Тезликни меъёрдан оширганимни айтиб, машинадан тушишимни талаб қилди. Аслида ЙПХ инспектори ҳайдовчидан қандай ҳолатларда машинадан тушишини талаб қилишга ҳақли?

    Аброр МАМАРАҲИМОВ.

    Фарғона вилояти.

    Қуйидаги ҳолларда йўл-патруль хизмати ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:

    – транспортдаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

    – ҳайдовчи транспортни маст ҳолда бош­қараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

    – транспортнинг двигатель ва агрегат қисмлари рақамлари ва рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар ўртасида фарқ аниқланган тақдирда, бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

    – транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

    – ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

    – ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).

     Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасидан чиқиш имконияти чекланган ҳолатлар бундан мустасно.

    * * *

    Йўлларда қўпол муомала қиладиган айрим ЙПХ ходимларини ҳам учратиш мумкин. Ҳайдовчиларни тўхтатганда бирданига ҳужжат талаб қилиб, терс гапирадиганлари бор. Аслида улар фуқаро билан қандай муомала қилиши керак? Мажбуриятлари қандай?

    Собир ШЕРАЛИЕВ.

    Сирдарё вилояти.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган, “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнаш­чилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-бандига асосан ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбур:

    – йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиш;

    – ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнаш­чилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнаш­чилари билан ўзаро муносабатларда муо­мала маданияти ва қонунийликка риоя қилиш;

    – йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериш.

     

    Саволларга ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги
    бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи,
    майор Акмал ЮНУСОВ
    жавоб берди.

Бизнинг ижтимоий тармоқларга қўшилинг!