Дизель ўғрилари

  • 11:05
  • 22,05-2020
  • 57
  • Улашинг

Жорий йил 19 май кунига ўтар кечаси Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги “Мустақиллик” сув истеъмолчилари уюшмасига қарашли фермер хўжалиги даласида турган 10 тонналик сиғимга эга ёнилғи бочкасидан 5 минг литр дизель ёнилғиси ўғирлаб кетилди.

Ички ишлар органлари ходимларининг суриштирувлари натижасида жиноят Зарбдор туманида яшовчи фуқаролар – М.О., И.Т. ва О.Қ. томонидан содир этилгани аниқланди.

  Бочка жўмрагини бузиш йўли билан олинган ёнилғи М.О.га тегишли юк автоуловида Зарбдор туманига келтирилган. Ҳайдовчининг тураржойи кўздан кечирилганида, пластик идишларга жойланган 3 минг 841 литр дизель ёнилғиси топилди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Postda” мухбири.

Жиззах вилояти.