Оила тинчи – юрт тинчи

  • 20:05
  • 21,05-2020
  • 68
  • Улашинг

Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Фарғона вилояти ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари, профилактика инспекторлари билан биргаликда Фарғона шаҳри маҳаллаларида жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиловлашга қаратилган ишларни олиб бормоқдалар. Жумладан, ижтимоий аҳволи оғир оилалар ҳолидан хабар олинмоқда. Муқаддам судланган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, психологик кўмакка муҳтож аёллар қўллаб-қувватланмоқда.

Хавотирли хабарлар келиб тушган оилаларда ўрганиш жараёнида аёл кишига, фарзандларига нисбатан психологик ва руҳий босим, жисмоний зўравонлик ишлатилаётгани маълум бўлса, бу каби оилаларга алоҳида эътибор қаратилиб, улар билан махсус ходимлар иш олиб борадилар. Жабрланувчилар ҳақида маълумотлар ошкор этилмаслиги уларнинг ходимларимизга нисбатан ишонч ҳосил қилишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Нозик хилқат вакилларининг хавфсизлигини таъминлаш,  камситишга йўл қўймаслик мақсадида ИИБ профилактика инспекторлари томонидан 10 нафарга яқин аёлларга «ҳимоя ордери» тақдим этилди.

Миллий гвардия, Маҳалла ва оила марказлари ходимлари, психологлар, профилактика инспекторлари бир ёқадан бош чиқариб аҳоли тинчлиги, оиланинг тўкислигини, керак бўлса фуқаролар бандлигини таъминлаш учун қатор ишларни амалга оширилмоқдалар. Зеро, оила тинчи – юрт тинчидир.

Нозима МАҲМУДОВА,

лейтенант.