Мол-мулклар ўз эгаларига қайтарилмоқда

  • 11:05
  • 21,05-2020
  • 77
  • Улашинг

Сардобада юз берган офат натижасида кўплаб уй ҳайвонлари нобуд бўлди, айрим фуқароларнинг чорва моллари ҳар тарафга тарқаб кетди.

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларига бириктирилган ички ишлар органлари ходимлари томонидан талафот етган ҳудудларда жами 4405 бош  чорва молининг қаровсиз юргани аниқланди. Улар эгалари аниқлангунига қадар белгиланган жойларда сақланиб, ҳозирги кунгача 3305 бош чорва моли ўз эгаларига қайтарилди. Хусусан, Мирзаобод тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи Ҳусниддин Тўйчиевнинг етти бош қорамоли Мирзаобод тумани ИИБ ТЭҚКГ тезкор вакили, катта лейтенант А.Норбўтаев томонидан топилиб, эгасига топширилди.

Ички ишлар вазирлиги, Сирдарё вилояти ИИБ ва Сардоба тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида Юртдош маҳалласи ҳудудидаги дала майдонида 66 бош қорамол ва 53 бош қўй қаровсиз юргани аниқланди. Чорва моллари эгалари аниқлангунга қадар туман ҳудудидаги чорва фермасига сақлаш учун жойлаштирилди.

Чорва моллари сақланаётган майдонларда тўсиқ постлар ташкил қилиниб, юк машиналари ва пиёдалар назоратдан ўтказилмоқда. Бу орқали чорва моллари ва бошқа буюмлар туман ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинмоқда.

Достон ШАМСИДДИНОВ,

капитан.

Сирдарё вилояти.