Бу қизиқ!

  • 14:05
  • 20,05-2020
  • 50
  • Улашинг

Одамлар компьютер экранидаги матнни қоғоздаги босма матндан кўра тахминан 25 фоиз секинроқ ўқишади.

Инсоннинг IQ кўрсаткичи қанчалик юқори бўлса, у шунчалик унутувчан ва паришонхотирдир.

Мушуксимонлар оиласига кирувчи ҳар бир вакилнинг бурни инсон бармоғи каби ўз ноёб ва такрорланмас изига эга.

Чарли Чаплин ўзига ўхшаш чеҳралар конкурсида ғалабани қўлдан бой берган.

Ёлғон гапираётган одам, одатда, юқорига ва чапга кўп қарайди.

Олти-етти ойлик гўдаклар бир вақтнинг ўзида ҳам нафас олиши, ҳам ютиниши мумкин. Катталар бундай қила олмайди.

Антарктидани қоплаган муз қатлами баъзи жойларда 4 километрни ташкил қилади.

Ер юзининг 70 фоизи сув билан қопланган. Ушбу сувларнинг атиги 1 фоизи ичишга яроқлидир.

Баъзи қурбақалар музлаб, эригандан сўнг яшаб кетиш қобилиятига эга.

Филнинг юраги 20-30 кг бўлиб, дақиқасида 30 маротаба уради.

Британия империяси тожида 2868 та олмос, 273 та марварид, 17 та сапфир, 11 та зумрад ва 5 та ёқут тошлари мавжуд.

Кашандаларнинг юзидаги ажинлар чекмайдиган одамларга нисбатан 10 баравар кўп бўлади.

Дунё бўйича қарийб 854 миллион одам ўқишни билмайди.

Товуш ҳавода тарқалади, космик бўшлиқда эса у мавжуд эмас. Шундай экан, космосда ҳеч қандай овоз эшитилмайди.

Инсон юраги ҳосил қиладиган босим қонни 4-қаватгача кўтариш кучига эга.

Буғу шохи шу қадар сезувчанки, ҳатто унга пашша қўнса ҳам жонивор буни ҳис қилар экан.

Бегемотлар сув остида дунёга келади.

АҚШ ва Европанинг кўпгина меҳмонхоналарида 13 рақамли хона йўқ.

Кўк кит артерияси шу қадар каттаки, инсон унинг ичидан бемалол сузиб ўтиши мумкин.


Лаб териси остида капиллярлар кўп бўлгани учун ҳам у қизил рангда.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.