Ижтимоий ёрдам кўрсатилди

  • 10:05
  • 20,05-2020
  • 61
  • Улашинг

Жиззах вилояти ИИБ ҳамда шаҳар-туман ички ишлар органлари томонидан соҳа фахрийларига, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, май ойининг ўтган даврида “Саховат ва кўмак” шиори остида 79 нафар фахрийга 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва антисептик воситалари тарқатилди. Худди шундай кўмак хизмат вазифасини бажараётган пайтда ҳалок бўлган 27 ходимнинг оила аъзоларига ҳам кўрсатилди.

– Вилоят ИИБ раҳбарияти ва Фахрийлар кенгаши вакиллари ҳолимиздан тез-тез хабар олиб туришади, – дейди истеъфодаги подполковник Соимназар Хидирназаров. – Бундан биз, соҳа фахрийлари жуда мамнунмиз.

Бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Postda” мухбири.

Жиззах вилояти.