Она чақалоғини 10200 долларга сотмоқчи бўлди

  • 14:05
  • 19,05-2020
  • 49
  • Улашинг

Профилактик тадбирлар олиб борилаётганига қарамай, Сирдарё вилоятида одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учраб турибди. Жумладан, яқинда Боёвут тумани Лайлаккўл маҳалласида яшовчи фуқаро Э.Ш. чақалоғини фуқаро Р.Г.га 10200 АҚШ долларига сотаётган пайтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

Воқеа жойида гумонланувчидан 10200 АҚШ доллари миқдоридаги пул ашёвий далил тариқасида олинган.

Фуқаро Э.Ш.нинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан баҳоланиб, ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Достон ШАМСИДДИНОВ,

капитан.