Мактаб директори иш таклиф қилиб, ўзи ишсиз қолди

  • 12:05
  • 19,05-2020
  • 85
  • Улашинг

Хатирчи туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчи сифатида фаолият юритувчи А.К. туман ИИБга ариза орқали мурожаат этди. Аризада тумандаги мактабларнинг бирида директор лавозимида ишловчи О.У. хизмат мавқеидан фойдалиб, А.К.нинг турмуш ўртоғи А.Ф.ни ўзи фаолият олиб бораётган мактабга кадр-менежмент вазифасига ишга жойлаштиришни ваъда бериб, эвазига ундан 1200000 сўм пул талаб қилгани баён этилган эди. Ушбу ариза юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ томонидан тегишли идораларнинг ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди. Махсус тадбир чоғида О.У. ўзининг ишхонасида А.К.дан 1200000 сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан О.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Кўзини ҳирс пардаси қоплаган, устоз дея аталмиш улуғ номга доғ тушираётган бундай кимсаларнинг жамиятда учраб тургани кишини афсуслантиради.

Ўктам УСМОНОВ,

лейтенант.

Навоий вилояти.