Гуллар орасида парваришланган оғу...

  • 11:05
  • 19,05-2020
  • 148
  • Улашинг

  2020 йилнинг 13 май куни Олтинкўл тумани ИИБ ҳамда Миллий Гвардиянинг Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда  ўтказилган “Қорадори-2020” кенг қамровли тадбирининг 1-босқичи давомида туманнинг “ОРС” маҳалласида яшовчи, фуқаро Х.Қ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, гуллар ва маккажўхори ўсимликлари орасида 21 туп наша, 141 дона бошоғи бўлган 48 туп кўкнори ўсимликлари парвариш қилиб  келинаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, 2050 грамм кўкнори, 95 грамм наша ўсимлиги қуритиб сақланаётганлиги ҳамда газета қоғозига ўралган ҳолда 2,4 грамм наша чекиш учун тайёрланганлиги ҳам аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шерзодбек Нуриддинов,

катта лейтенант.