1000 та оилага 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари

  • 10:05
  • 19,05-2020
  • 121
  • Улашинг

 Халқимиз азалдан ҳар қандай оғир ва синовли кунларни меҳр-оқибат ва саховат каби юксак инсоний фазилатларни намойиш этиш орқали енгиб ўтган. Ҳозирги коронавирус пандемияси даврида бу амалда ўзининг ёрқин исботини топмоқда.

Мамлакатимиз ички ишлар органлари ҳам “Саховат ва кўмак” шиори остида ўтаётган тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан вилоянинг туман ва шаҳарларида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 1000 та оилага 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Эзгу халқ ҳаракати тадбири доирасидаги хайрли ишлар давом эттирилмоқда.    

Содиқ РАҲИМОВ,

“Postda” мухбири.

Қашқадарё вилояти.