Қиморхона фош қилинди

  • 14:05
  • 18,05-2020
  • 92
  • Улашинг

Нукус шаҳридаги «Таслақ» макон фуқаролар йиғини ҳудудида қимор ўйинини ташкил этган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Б.Ж. ўз уйида моддий маблағ эвазига қимор ўйинлари учун шароит яратиб бергани, бу ерда йиғилган кишилар 19 нафарни ташкил этиб, улардан 7 нафари Хоразм вилоятидан, 2 нафари Беруний, 3 нафари Хўжайли туманларидан бўлиб, қолган 6 нафари Нукус шаҳрида яшовчи фуқаролар аниқланди. Шунингдек, ҳодиса жойидан 42 миллион 225 минг сўм, 80 минг Россия рубли, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 дона очилмаган ўйин қартаси ашёвий далил тариқасида олинди.

Текширув давомида хонадондаги кресло орқасидан сигарет қутиси ичида полиэтилен пакетга ўралган яшил-қўнғир рангли ўткир ҳидли модда, яъни 0,26 грамм миқдордаги гашиш гиёҳвандлик моддаси ҳам топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

«Postda» мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.