Гиёҳвандлик савдоси «ўхшамади»

  • 11:05
  • 14,05-2020
  • 110
  • Улашинг

 Орамизда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда рӯзғори учун даромад топаётган шахслар  анча топилади. Аммо, даромад топишда нукуслик 1985 йили туғилган фуқаро А.Ш. карантин қоидасига қанчалик амал қилганини билмадигу, лекин, қонун қоидаларга амал қилмагани аниқ.

Чунки, у муқаддам судланганлигидан хулоса чиқармасдан, жорий йилнинг 7 май куни Нукус шаҳрида фуқаролар А.К ва Б.Т исмли шахсларга 7,50 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 400 минг сӯмга сотишга ҳаракат қилади. Лекин, бу савдо охирига етмади. Сабаби, ички ишлар органлари ва қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан ӯтказилган тадбир туфайли бунга чек қӯйилди.

Тадбир давомида фуқаро А.Ш. ушбу гиёҳвандлик моддасини Нукус шаҳрида яшовчи 1975 йилда туғилган К.Ш исмли шахсдан олгани маълум бӯлди.  Шу боисдан фуқаро К.Ш.нинг яшаш уйи кӯздан кечирилганда унинг ёрдамчи хӯжалик хонасида соф оғирлиги 285,41 грамм гашиш моддаси сақланаётгани аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

«Postda» мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.