Ёш, шижоатли ходим  

  • 10:05
  • 13,05-2020
  • 142
  • Улашинг

Фаррух Отажонов 1987 йили Хива туманида туғилган. 2012 йилда Урганч давлат университетини тамомлаган. 2013 йили Хоразм вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 1-отряд сафдор ходими вазифасида хизмат фаолиятини бошлаган. 2017 йилдан буён Урганч тумани ИИБ ҲПБ 334-сонли ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспектори вазифасида хизмат қилмоқда.

Қаҳрамонимиз зиммасига 5300 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Шоҳидонлар маҳалласи осойишталигини таъминлаш вазифаси юклатилган. У жорий йилнинг ўтган даврида турли ҳуқуқбузарликлар содир этган 57 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. Муқаддам судланган икки шахсга нисбатан маъмурий назорат ўрнатган. Ҳуқуқбузарлик содир қилишга мойил бўлган 9 нафар шахс профилактик ҳисобга олинган. Фуқаролар томонидан билдирилган 38 та ариза ва шикоятлар ўз муддатида қонуний ҳал этилган. Маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда амалга оширилган профилактик тадбирлар натижасида маҳалла ҳудудида жиноят содир қилинишига йўл қўйилмаган.

Маҳалла ҳудудида “Қорадори - 2020” тезкор профилактик тадбирининг биринчи босқичи самарали давом этмоқда. Лейтенант Фаррух Отажонов тадбир давомида маҳаллада яшовчи муқаддам судланган Б.Жумамуроднинг ўз томорқасидаги полиз экинлари орасида гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган 1 туп каннабис ўсимлигини ўстираётганини аниқлади.

Профилактика инспектори, шунингдек, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрган Р. Рустам Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшириниб юрганлигини аниқлаб, уни қўлга олишда фаол иштирок этган.

Лейтенант Ф.Отажонов карантин қоидаларини бузганлиги учун 26 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган. 

Юртимиз тинчлигини таъминлашдек шарафли вазифани фидойилик билан адо этаётган ходимнинг хизмат фаолияти ана шундай самарали давом этмоқда.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Postda” мухбири.

Хоразм вилояти.