“Postda-На посту” газетасининг 90 йиллик юбилейига ТАБРИКНОМА

  • 10:05
  • 12,05-2020
  • 127
  • Улашинг

ХХ асрнинг бошларида асос солинган матбуот нашрлари орасидан саноқлигина газета ва журналлар бугунги кунга қадар фаолият кўрсатмоқда. Улар орасида “Postda-На посту” газетасининг борлиги ҳар бир ички ишлар органлари ходимларига фахр ва ифтихор туйғуларини бахш этади.
“Postda-На посту” газетаси ички ишлар ходимларининг ҳаёти ва фаолияти, қонунчиликда олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг моҳияти, ички ишлар органларининг жамиятда тутган ўрни, тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг орзу-умидлари ва мақсад-истакларини тўла-тўкис ёритиб беришда алоҳида аҳамият касб этади.
Бир сўз билан айтганда ички ишлар тизимининг фахрига айланган “Postda-На посту” газетасини ўқиб, ҳар бир инсон ўзи учун маънавий озуқа, ҳуқуқий билим ва эстетик завқ олади.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси “Postda-На посту” газетасининг 90 йиллик юбилейи билан табриклаб, келгусида мазкур таҳририят жамоасига мустаҳкам соғлик, ижодига ривож тилаб қолади.

Ҳурмат билан,

Самарқанд вилояти ИИБ