26 миллионлик эҳтиёт қисмлар тўхтатиб қолинди

  • 10:05
  • 11,05-2020
  • 225
  • Улашинг

 Жорий йилнинг 6 май куни. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Тошкент батальонининг назорат ўтиш жойида хизмат олиб бораётган батальон ҳарбий хизматчилари ҳар бир автомобилни синчковлик билан текширишмоқда. Шу пайт аэропорт ишчилари К.Б. ва П.Ҳ. машинани текширтириш учун тўхтатишди. Аммо уларнинг қандайдир хавотирда, саросимада туриши батальон назоратчиси, сержант Асқарали Ҳамроевда шубҳа уйғотди.

Машина юкхонаси текширилганида, аэропортга қарашли техника воситаларининг катта миқдордаги эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди. Иш жойидан қарийб 26 миллион сўмлик қийматга эга эҳтиёт қисмларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган “уддабуронлар” сержант А.Ҳамроевнинг ҳушёрлиги туфайли  тўхтатиб қолинди. Айни пайтда ҳолат  юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сержант Асқарали Ҳамроев 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Қарши иқтисодиёт коллежида таҳсил олган. У 2003 йилда муддатли ҳарбий хизматни тамомлагач, Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилишга бел боғлади. Шундан сўнг шартнома асосида хизмат қила бошлади. Унинг меҳнатсеварлиги, фидойилиги раҳбарият томонидан кўп эътироф этилган. Ўзининг 16 йиллик хизмат тажрибаси билан ёш ходимларни тарбиялаш, уларга соҳанинг сир-асрорларини ўргатишга муносиб ҳисса қўшиб келяпти.

 

Иномжон Раҳимхўжаев,

Postda мухбири.