Ўз уйида марихуана сақлаган эркак қўлга тушди

  • 20:05
  • 10,05-2020
  • 83
  • Улашинг

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Навбаҳор туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида тумандаги “Қоровултепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ў.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада фуқаро ўз уйида соф вазни 8,68 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўктам УСМОНОВ,

лейтенант.

Навоий вилояти.