“Шифокорлардан жуда миннатдорман”

  • 09:05
  • 10,05-2020
  • 118
  • Улашинг

 Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ички ишлар органларида кўп йиллар самарали хизмат қилган уриш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳар доим раҳбарият этиборида бўлиб келган. Хотира ва қадрлаш куни арафасида улар бу эътиборни яна бир бор ҳис қилишди.

ИИВ Тиббиёт бошқармаси ташаббуси билан Марказий поликлиниканинг бир гуруҳ шифокорлари фахрийлар хонадонида бўлишди. Улар ҳолидан хабар олинди. Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Шаҳло Абдуллажонова, Марказий поликлиника навбатчи шифокори Умида Аъзамова бошчилигидаги тиббиёт ходимлари 11 нафар Иккинчи жаҳон уриши ва меҳнат фронти иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди, зарур тиббий кўрсатмалар беришди.

– Байрам куни йўқлаб келиб, соғлиғимизни ўйлагани учун шифокорлардан жуда миннатдорман, – дейди меҳнат фронти иштирокчиси, ички ишлар органи фахрийси Вали Зокиров. – Юртимиз тинч бўлсин, бундай урушларни дунё ҳеч кўрмасин энди.

Шу куни байрам муносабати билан фахрийларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.

Ўз мухбиримиз.