Лицей ўқувчилари уруш фахрийси хонадонида

  • 09:05
  • 09,05-2020
  • 170
  • Улашинг

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейининг бир гуруҳ фаол ўқувчилари Сирдарё тумани Зиёкор маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шведенко Иван Ильичнинг хонадонига ташриф буюрдилар.
Иван Шведенко 1925 йил 21 июнь куни Украина Республикасининг Николаев вилоятида таваллуд топган. У 1950 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб келаётганлиги, Ўзбекистон унинг Ватани эканлигини ўқувчиларга фахр билан айтиб берди.
Шведенко Иван Ильичга ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг табриги ўқиб эшиттирилди.
Лицейнинг 204-гуруҳ ўқувчиси Муҳаммадиева Камила ўзининг ижодига мансуб “Герои родины” номли шеърини ўқиди. Шундан сўнг ўқувчилар жўрлигида 301-гуруҳ ўқувчиси Боялиев Жавоҳир ижросида “Катюша” қўшиғи ижро этилди.
Иван Шведенко ўзининг ҳаёти, уруш йилларидаги қийинчиликлар, кўксини тўлдириб турган кўкрак нишонлари тарихи ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.
Лицей раҳбарияти ва ўқувчилар томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига эсдалик совғалари топширилди.

Моҳичеҳра Хурсанова,
лицей ўқувчиси.