Эълон

  • 17:05
  • 06,05-2020
  • 397
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, ёши қирқдан катта бўлмаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
Академияда ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун уч йилни ташкил этади.
Академияда ўқиш олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Академияга ўқишга киришни хоҳлаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўз хизмат жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари номига билдирги билан мурожаат қилади.
Билдиргилар жорий йилнинг 15 май кунига қадар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Кадрлар бош бошқармаси