Диққат эълон!

  • 17:05
  • 06,05-2020
  • 535
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларига 2020/2021 ўқув йили учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларига ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган танловларга умумтаълим муассасаларини 9 синфини тамомлаётган ўқувчилар таклиф этилади.
Фарзандлари академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар доимий яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар бошқармаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари лозим.
Аризалар жорий йилнинг 15 май кунига қадар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Кадрлар бош бошқармаси