Тошқиндан жабр кўрган фуқароларга биометрик паспортлар расмийлаштирилмоқда

  • 15:05
  • 06,05-2020
  • 125
  • Улашинг

Ҳозирги пайтда “Сардоба” сув омборида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш, ҳудудни лойқа ва кўлмаклардан тозалаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, тошқин давомида фуқаролик паспортини йўқотган ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига зарар етган фуқароларга вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан биометрик паспортлар расмийлаштириб берилмоқда.

Сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга вилоят ИИБ томонидан ажратилган ва дезинфекция қилинган махсус транспорт воситалари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига олиб келинди. Жойларда биометрик паспорт учун суратга туширилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, кўрсатилаётган ёрдам сув тошқинидан жабр кўрган аҳолининг дардига малҳам бўлиб, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати.