“Мадад”дан ҳуқуқий маслаҳат олинг

  • 12:05
  • 05,05-2020
  • 120
  • Улашинг

Ижтимоий реклама

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси 2020 йил февраль ойидан буён фаолият кўрсатиб келмоқда .

“Мадад” ННТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳат ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул ёрдам кўрсатиш;

– фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ижтимоий-сиёсий соҳадаги ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш учун кўнгиллиларни сафарбар этиш;

– фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб бориш, таҳлил натижасига кўра ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

– аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усуллар, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини амалиётга тадбиқ этиш;

– “www.аdvice.uz.” (e-maslahat.uz.) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда юритилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш.

Энг муҳими, айни карантин вақтида турли ҳуқуқий масалалар бўйича сизни қизиқтирган саволларга асослантирилган жавоб ва юридик маслаҳатлар олишингиз учун уйдан чиқишингиз шарт эмаслигини маълум қиламиз.

Бунинг учун “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси ходимига қуйида кўрсатилган уяли телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб, ўзингизни қизиқтирган масалалар бўйича масофадан туриб мурожаат қилсангиз кифоя.

Қадрли юртдошлар!

Уйда қолинг ва “Мадад” ННТ Тошкент шаҳар Яшнобод туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси ходими билан уяли телефон ва телеграмм тармоғи орқали доимий алоқада бўлинг!

Мурожаат учун телефон: + 998 94 653-51-51

Ўрол Муҳаммадиев,

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани хуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси.