Эл бошига иш тушса...

  • 10:05
  • 05,05-2020
  • 183
  • Улашинг

Эл бошига иш тушса, норлар қараб турмағай,

Дилида меҳр-шафқат борлар қараб турмағай.

 

Шошилиб саховатга, бош бўлиб мурувватга,

Барчани шижоатга чорлар, қараб турмағай.

 

Тўлдириб каму кўстни, ўзининг кўнгли ўсди,

Қавму қариндош, дўсту ёрлар қараб турмағай.

 

Меҳр бўлиб қўлма-қўл, бирлик сари бошлар йўл,

Писанд эмас жала, дўл, қорлар, қараб турмағай.

 

Ишидан туйиб сурур, кўмакка шай, рост турур,

Шиори − номус, ғурур, орлар қараб турмағай.

 

Эл бошига иш тушса, норлар қараб турмағай.

Дилида меҳр-шафқат борлар қараб турмағай.

 

Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ