74 ёшли отахон жиноятга қўл урди

  • 09:05
  • 05,05-2020
  • 154
  • Улашинг

Хоразм вилоятида айрим кишилар “ажал уруғи” дея таърифланадиган гиёҳвандлик воситаларини экиш, сақлаш, сотиш, ташиш каби ўта оғир жиноятларга қўл уришмоқда. Хонқалик 74 ёшни қаршилаган Қ.Эргаш ана шундай кимсалардан бири.

Жорий йилнинг 23 апрель куни вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида отахоннинг жиноий қилмиши фош этилди. У ўз уйида 53,92 грамм опий гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Қ.Эргашга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди. Айни кунларда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Postda” мухбири.