Карантин даврида қандай хулосаларга эга бўлдингиз?

  • 11:05
  • 03,05-2020
  • 124
  • Улашинг

Одатда, инсон бошига иш тушганида, ўйлайди, мушоҳада қилади, яхшими-ёмонми, хулосалар чиқаради. Коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган карантин даври аксариятимизга ана шундай имкониятни тақдим этди. Буни куни кеча телеграмм каналимизда эълон қилинган сўровнома таҳлили яққол тасдиқлади, десак, адашмаган бўламиз.
Сўровнома орқали ўқувчиларимизга “Карантин даврида қандай хулосаларга эга бўлдингиз?” деган савол билан мурожаат қилган эдик. Айтиш мумкинки, унда салкам йигирма тўрт соат ичида 1913 нафар киши иштирок этди. Респондентларнинг энг кўпи, яъни 45 фоизи сўровнома саволига “Шахсий гигиенага амал қилиш муҳимлиги ҳамда саломатлик энг катта бойлик эканлигини англадим” деб жавоб берган. Қатнашчиларнинг 42 фоизи “Давлатимиз ва ҳукуматимиз фуқароларини қийин вазиятларда ўз ҳолига ташлаб қўймаслигига амин бўлдим” деган жавобни танлаган. Кейинги ўринни эса 8 фоизли кўрсаткич билан “Узоқдаги яқинларимнинг қадрига ета бошладим” жавоби “эгаллади”. Ва ниҳоят, 5 фоиз овоз берувчилар “Фарзандларим тарбиясига янада жиддий эътибор бера бошладим” деган жавобни маъқул топишган.
Албатта, ҳар қандай сўровнома натижалари нисбий, у бирон-бир масала юзасидан узил-кесил хулоса чиқаришга асос бўла олмайди. Аммо ҳаётдан қандайдир сабоқ олиб, оқилона хулосалар чиқариш – энг мақбул иш.