Меҳр-мурувват тадбири

  • 10:04
  • 25,04-2020
  • 189
  • Улашинг

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан чорасиз қолган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар, фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам берилмоқда.

Яқинда ана шундай хайрли тадбир Қашқадарё вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ Тергов бошқармаси ходимлари воҳанинг шаҳар ва туманларида яшаётган ногиронлар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга, турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчатларини ҳам тақдим этишди. Бундан ташқари, ногирон оилаларнинг томорқаларини ободонлаштириб, кўчат ўтқазишга ҳам кўмаклашишди.

С.РАҲИМОВ.

Қашқадарё вилояти.