Беғараз қон – беморга малҳам

  • 18:04
  • 24,04-2020
  • 206
  • Улашинг

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморларни даволашда дори-дармон воситалари билан бирга, қон қуйиш ҳам муҳим саналади. Шу боис, ҳозирги вақтда республикамиз бўйлаб турли донорлик акциялари амалга оширилмоқда. Имконияти бўлган фуқароларимиз бемор ётган ҳамюртлари учун ўз қонларини беғараз бермоқдалар.

Туну кун ором билмай, эл-юрт осойишталиги йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этиб келаётган ички ишлар органлари ходимлари ҳам ана шундай хайрли ишга қўл урмоқдалар. Хусусан, Наманган вилояти ИИБ Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари донорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Вилоят қон қуйиш маркази мутахассислари уларни тегишли кўрикдан ўтказиб, қон топширишлари учун шароит яратиб бердилар. Шундан сўнг барча ходимлар марказда қон топширишди.

Халқимиз бошидан кечираётган синовли кунларда ички ишлар органлари ходимларининг бундай фидойилиги, албатта, таҳсинга лойиқ.

Азиза ЖОНИЕВА.

Наманган вилояти.