Аёллар бандлиги таъминланмоқда

  • 10:04
  • 24,04-2020
  • 172
  • Улашинг

Бухоро вилояти ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ходимлари томонидан коронавирус пандемияси сабабли юртимизда давом этаётган карантин даврида хотин-қизларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишларини таъминлаш, уларнинг бандлиги ва моддий таъминоти борасидаги ишлар аҳволи ўрганиб борилмоқда.

Яқинда бўлим ходимлари Бухоро шаҳрида жойлашган “Шохтекс” МЧЖда бўлишди. Бу ерда айни пайтда йигирма нафардан ортиқ хотин-қизлар карантин даврида аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган ҳимоя ниқоблари тикиб, ҳалол меҳнат орқали оилавий даромадларига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Тикув цехи иш юритувчиси З.Саъдиева билан суҳбатлашилганида, бу ерда аксарият аёллар вилоятнинг турли шаҳар-туманларидан келиб меҳнат қилишини, улар уйларига бориб-келиши учун вилоят ҳокимлиги ва Ички ишлар бошқармасининг ёрдами билан махсус транспорт воситаси ажратилганлигини, тайёр маҳсулотларни етказиб беришда амалий ёрдам кўрсатилаётганлигини билдирди.

Дилфуза ШАРОПОВА,

подполковник.

Бухоро вилояти.