Онлайн дарслар қизиқарли ўтмоқда

  • 09:04
  • 24,04-2020
  • 203
  • Улашинг

ИИВ Қашқадарё академик лицейи педагогик жамоаси белгиланган ўқув режаси асосида ўқувчиларнинг масофадан туриб таълим олишини амалга оширмоқда. Бу жараёнда видеороликлардан самарали фойдаланилаётгани ўқув машғулотларининг янада қизиқарли ўтишини таъминлаётир.

Ўқувчиларимизнинг масофавий дарс машғулотларида фаол иштирок этиши, берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши, қолаверса, ўқитувчиларнинг онлайн дарслари сифати таълим муассасаси ўқув бўлими томонидан мунтазам назорат қилиб бориляпти.

Бундан ташқари, лицей ўқувчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг маънавий салоҳиятини янада ошириш мақсадида «Академик лицей билимдонлари» танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, ўқувчиларга «Шахсий кутубхонам – севимли масканим», «Ота-онамга ёрдамчиман», «Меҳнат инсонни чиниқтиради», «Бўш вақтим мазмунли ўтмоқда», «Спорт – доимий ҳамроҳим» каби мавзуларда видеоролик ва слайдлар тайёрлаш, «Саломатлик – туман бойлик», «Бугунги кун қаҳрамонлари» мавзуларида иншолар ёзиш бўйича ҳам топшириқлар берилмоқда. Бажарилган вазифа ва топшириқлар академик лицей веб-сайти ва телеграм каналига жойлаштириб бориляпти.

  Э. САТТОРОВ,

ИИВ Қашқадарё академик лицейи бўлим мудири.