“Ҳимоя ордерини бериш ижобий самара бермоқда”

  • 08:04
  • 23,04-2020
  • 168
  • Улашинг

Навоий вилояти аҳолисининг 52 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Вилоят ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, майор М.Мирзаеванинг таъкидлашича, жорий йил бошидан ҳозирги кунга қадар 20 нафардан ортиқ хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган.

– Биргина Навоий шаҳри миқёсида хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учраш ҳолатлари юзасидан бир қанча мурожаатлар қабул қилинди. Айни вақтга қадар муаммоли, зиддиятли вазиятда қолган 8 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди, – дейди Навоий шаҳар ИИОФМБ 2-сонли ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, капитан С.Душанова. – Таҳлилларга кўра, асосан қайнона-келин ёки эр-хотин келишмовчилиги ҳамда учинчи шахс аралашуви сабаб оилаларда келиб чиққан низолар келинларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашига сабаб бўлмоқда. Энг муҳими, ҳимоя ордери бериш амалиёти ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоя ордери мувофиқ серия ва рақамга эга бўлган, қатъий ҳисоби юритиладиган, тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга нисбатан белгиланган чекловларни қайд этиш бўйича ҳужжат ҳисобланади. Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.

Ўктам УСМОНОВ,

лейтенант.

Навоий вилояти.