“300 доллар берсангиз...”

  • 12:04
  • 15,04-2020
  • 613
  • Улашинг

Кимки нафсини тийиб, ҳалол меҳнат қилса, хотиржам яшайди, фаровон ҳаёт кечиради. Нафсига эрк берса, бировнинг ҳаққига хиёнат қилса, у ҳеч қачон рўшнолик кўрмайди.

Шовот тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори лавозимида ишлаб келган А.Б. қинғир ишга қўл урди. У марказга иш сўраб келган шовотлик К.Ж.дан 300 АҚШ доллари беришни талаб қилди. Республикамизда коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилаётган бир пайтда бу мансабдор шахснинг очиқдан-очиқ тамагирлик қилиши фуқаронинг ғашини келтирди. У ушбу ҳолат юзасидан ҳеч иккиланмай Хоразм вилояти ИИБга мурожаат қилди.

Вилоят ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Б. фуқаро К.Ж.дан 300 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган пайтида қўлга олинди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Postda” мухбири.

Хоразм вилояти.