Кун қаҳрамони

  • 11:03
  • 20,03-2020
  • 447
  • Улашинг

Сафдор Жамшидбек Тўраев

 1990 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган. Касб-ҳунар коллежини тамомлаб, ҳарбий хизматга чақирилди. Йигитлик бурчини адо этиб, ўзи қизиққан касб – ички ишлар органларига ишга қабул қилинди. Жамшидбек 14-сон тергов изоляторида назоратчи лавозимида фаолиятни бошлади. 2019 йилдан сафдор Ж.Тўраев Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 3-гуруҳида кичик инспектор-кинолог лавозимида хизматини давом эттирди.

Жамшидбек Тўраев ўзининг “Люсси” лақабли хизмат ити билан жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши ўтказилган “Антитеррор-Тозалаш” профилактик ва тезкор тадбирларда иштирок этди. У хизмат олиб бораётган ҳудудида ўтказилган тадбирда, “Спарк” автомашинасида ўтирган икки шахс шубҳали кўриниб, ниманидир яшираётганини пайқаб қолади. Хизмат ити билан ушбу машина кўздан кечирилганда, автомашина салонидан пластик идишга солинган 0,73 грамм гашиш топилди. Ходимнинг ҳушёрлиги сабабли гиёҳвандлик жинояти фош этилди.