Жангчининг армони

  • 09:02
  • 11,02-2020
  • 649
  • Улашинг

Шам ёруғида уйидан келган хатни ўқиётган жангчининг бўғзига нимадир тиқилгандек бўлар, негадир оиласини, яқинларини қаттиқ соғинганини ҳис эта бошлади. Айниқса, онасининг соғинч билан, ўкинч билан ёзганлари унинг қалбини ўртаб юборди. Хатда онаси уни жуда соғинганини, уруш тезроқ тугаб, уйга соғ-омон қайтишини кеча-кундуз дуо қилаётганини ёзганди. Аскар онасининг ёзишни билмаслигини, келинига айтиб туриб ёздирганини яхши билади. Шундай бўлса-да, онаизорнинг ҳар бир гапни йиғлаб-йиғлаб ёздиргани шундоққина сезилиб турарди. Яна ўғилчаси бидирлаб гапира бошлаганини, худди унинг ўзига ўхшаган шўх, қайсар бўлгани айтилганди.

Хатни ўқиб бўлгач, Ғулом мижжаларига сизиб чиққан ёшни қуролдошларига кўрсатмаслик учун тезда артиб олиб, жилмайишга уринди. Аста ёнидагиларга назар ташлади.

— Нима гап, жангчи, хотинингдан хат олдингми, маъюс тортиб қолдинг?

— Онамдан.

— Яхши-ку, онанг бор экан, у сени ҳаммадан кўп кутади, ҳаммадан кўра интизор бўлиб кутади. Менинг эса ота-онам йўқ, демак кутадиганим ҳам йўқ ҳисоби.

 

(Генерал Собир Раҳимов ҳақидаги ҳикоянинг давомини газетамизнинг навбатдаги сонида ўқийсиз)