Талончи узоққа бора олмади

  • 16:01
  • 13,01-2020
  • 765
  • Улашинг

 Жорий йилнинг 10 январь куни соат тахминан 17.30 ларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри “Зингирон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туғилган Д. А.нинг сумкаси ичидаги 500 минг сўм пули, иш ҳужжатлари, соябони ҳамда тиббиёт буюмлари номаълум шахс томонидан тортиб олиниб қочиб кетади. Нима қилишини билмаган жабрланувчи шу атрофдаги фуқаролардан ёрдам сўраб бақиради. Натижада шу яқин орада бўлган уч нафар йигит уни қувади. Иложсиз қолган талончи сумкани ерга ташлаб, воқеа жойидан яширинади.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 2000 йилда туғилган У. А. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.