Автоҳалокат туфайли икки йўловчи дунёдан кўз юмди

  • 19:12
  • 13,12-2019
  • 1191
  • Улашинг

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 12 декабрь соат 11:30ларда фуқаро С.Б. «Нексия» русумли автомашинани «Бештерак – Макрид» 4К-275 йўлининг 6-километрида бошқариб кетаётган пайтда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. У бошқарувни эплай олмагани туфайли машина йўл четига чиқиб кетади ва дарахтга урилади.

Натижада йўловчилар О.Ч. ва Ш.К. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Афсуски, тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамасдан, улар шу ерда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Postda.uz»