Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун яна бир қулайлик

  • 15:08
  • 09,08-2019
  • 986
  • Улашинг

Тошкентда замонавий инновацион йўл кўрсатгичлар ишга тушди. Ҳозирча бундай кўрсатгичлар Яккасарой туманининг Усмон Носир ва Бобур кўчалари кесишмасидаги чорраҳада ҳамда Жанубий темир йўл вокзалига кириш ҳудудида ўрнатилган. Яқин келажакда Чорсу чорраҳаси, Халқлар дўстлиги майдони ҳамда Амир Темур хиёбони ҳудудларига ҳам ўрнатилиши кутилмоқда ва уларнинг сони 50 тага етказилиши режалаштирилган. Бундай йўл кўрсатгичлар “QR-kod”га эга бўлиб, “Google maps” харитаси ёрдамида кўзланган манзилни топиш ва осон етиб олишда кўмакчи бўлади.

Мазкур инновацион кўрсатгич ҳақида газетамизнинг навбатдаги сонларида ўқишингиз мумкин.