Танишинг:  танлов ғолиблари!

  • 10:07
  • 15,07-2019
  • 1011
  • Улашинг

Миллий гвардия бўлинмаларида ташкил этилган Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари ўртасида «Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси» танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Миллий гвардия тасарруфидаги барча бўлинма ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлар етакчилари қатнашиб, ўз ишлари, лойиҳалари ва истиқболдаги режалари билан таништиришди. Ҳар бир маърузачини ҳакамлар ҳайъати бир нечта мезон асосида баҳолаб борди.

Танлов сўнгида ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг тўплаган баллари умумлаштирилиб, ғолиблар номи эълон қилинди. Унга кўра, Қарши шаҳридаги бўлинма бошланғич ташкилот етакчиси, капитан М. Маъмуров танлов ғолиби деб топилди. Иккинчи ўринни Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган бўлинма бошланғич ташкилот етакчиси, капитан
Ш. Мирзаев, учинчи ўринни Қўриқлаш бош бошқармаси бош­ланғич ташкилот етакчиси, лейтенант Р. Музаров эгаллади.

Ғолиблар фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.