Ягона мақсад йўлида

  • 10:07
  • 15,07-2019
  • 973
  • Улашинг

Ёшлар пресс-клубида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ёшлар иттифоқи ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан тадбир ташкил этилди.

«Бешта муҳим ташаббус – маънавий етук, баркамол шахс кафолати» мавзуида ўтказилган тадбирда ҳамкорлик мустаҳкамлигининг рамзий белгиси сифатида Ёшлар иттифоқи музейига Миллий гвардия байроғи тантанали равишда топширилди.

Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раҳбариятининг таъкид­лашича, ушбу рамзий байроқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган биринчи рамзий белгидир.

Пресс-клуб давомида спикерлар 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан ўз таклиф ва тавсия­ларини билдиришди. Музокараларга бой бўлган тадбирда Миллий гвардия қўмондонлиги офицерлари, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари, Ҳарбий-техник институт профессор-ўқитувчилари, Ихтисос­лаштирилган ўқув маркази ҳамда тизимдаги ҳарбий қисмларнинг бошланғич ташкилотлари етакчилари иштирок этди.