Академиялар вакиллари манзил колонияларида

  • 11:08
  • 30,08-2019
  • 1008
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги қарори билан тасдиқланган «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирлар дастури»да белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖИЭБга қарашли 21-сонли жазони ижро этиш муассасаси ҳамда 24-сонли тарбия колониясида тадбир ўтказилди.

Бош прокуратура Академияси ҳамда ИИВ Академияси жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти кафедраси томонидан ташкил этилган тадбир жазони ўтаётган маҳкума аёллар ва уларнинг фарзандларига яратилаётган шароитлар, уларнинг таълим-тарбия олиши, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, шу орқали вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланди.

Тадбирда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумаларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилган ҳолда, ижтимоий ҳимоя қилиш, улар ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирларни ўтказиш, айниқса, жазо ўтаётганларнинг фарзандларига ғамхўрлик кўрсатиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, вояга етмаганлар ва аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни касб-ҳунарга жалб этиш, ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлаш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Алишер ҲИДОЯТУЛЛАЕВ.

Дониёр УСМОНОВ.