Ҳарбий қисмларда «очиқ эшиклар куни»

  • 10:07
  • 08,07-2019
  • 1030
  • Улашинг

Ўзбекистон Респуб­ликаси ёшлари куни муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, Миллий гвардия бўлинмаларида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг фарзандлари, Меҳрибонлик уйи ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар билан яқиндан танишишди. Шу билан бирга, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

– Менда, айниқса, ҳарбийларимизнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари катта таассурот қолдирди, – дейди тадбир иштирокчиларидан бири Н. Тўлегенов. – Келажакда мен ҳам ҳарбий бўлиб, Ватанимга хизмат қилмоқчиман.

Дарҳақиқат, ҳарбий қисмларда мана шундай маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши ва уларда ёшларнинг иштирок этиши ёш авлоднинг она Ватанга муҳаббат туйғуси билан улғайиб, комил инсонлар бўлиб етишишига катта ҳисса қўшади.

Нозима МАҲМУДОВА,

лейтенант.