Ўзингиз топиб олаверинг

  • 10:07
  • 17,07-2019
  • 983
  • Улашинг

Орастагина кийинган болакай автобуснинг орқа эшигидан мўралаб, ўтирганлардан сўради:

– Автобус «Буюк ипак йўли» метросига борадими?

Ҳеч кимдан садо чиқмади.

Болакай ўрта эшикда туриб саволини қайтарди. Жимлик.

Охири, ҳойнаҳой, биринчи синф ўқувчиси бўлса керак, бўйидан бир қарич чиқиб турган сумкаси билан ҳайдовчининг олдига зўрға кўтарилди. Дона-дона қилиб саволини такрорлади. Ҳангомалашиб ўтирган ҳайдовчи ҳам, чиптачи йигит ҳам анграйиб қолди. Қарангки, ҳар куни ўн марталаб тўхтаб ўтадиган «Максим Горький» бекатининг аллақачон «Буюк ипак йўли»га ўзгарганини улар ҳам билишмас экан.

Афсуски, бундай ҳолга деярли ҳар куни дуч келамиз. Собир Раҳимов номли мет­ро бекатининг «Олмазор»га ўзгарганига ҳам анча бўлди. Бироқ «Тошкент–Янгийўл» йўналишида қатновчи 300-автобус ҳар куни минг­лаб одамга бунинг аксини исботлаб юрибди. Бу ҳам етмагандек, тарихий Дўмбирободнинг тарихини яхши билмайдиган одамларга унинг келиб чиқишини ҳам «ўргатяпти».

Айниқса, азаматлар ҳозирда «Шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси» деб аталадиган масканни номлашда хаёлотига шунчалар эрк беришганки, «тасанно» деворганингизни ўзингиз ҳам билмай қоласиз.

Сиз суратда кўриб турганингиз пойтахтимизга «безак» бўлиб турган минглаб «саводхонлик»лардан биргина мисол, холос. Аслида эса...

Ўз мухбиримиз.

Сурат муаллифи Шерали НИШОНОВ.