Ижодкорлар ҳарбий хизматчилар ҳузурида

  • 13:07
  • 19,07-2019
  • 977
  • Улашинг

Бу йил ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари бош бошқармасининг 25 йиллиги нишонланади. Шу кунларда қутлуғ санага тайёргарлик қизғин. Жумладан, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальонида ҳам ободонлаштириш ишлари, турли маданий-маърифий тадбирлар ва спорт ўйинлари ташкил этилмоқда. «Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч!» шиори остида бўлиб ўтган тадбирда ички ишлар органлари фахрийлари, истеъфодаги полковниклар, Ўзбекистон Ўзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зикрилла Неъматов, Султонали Мўминов, Норқул Тоштемиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мирзо Карим ва Абдуқодир Маҳмудлар иштирок этди.

 Мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, ҳуқуқ-тартибот, хусусан, ички ишлар органлари соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида фикрлар билдирилди. Эл-юрт осойишталигини таъминлаш, Ватан ҳимояси муқаддас бурч экани таъкидланди. Қўшинларнинг ташкил топиши, амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида маърузалар эшитилди. Шоирлар она Ватанни, тинчлик-осойишталикни мадҳ этувчи шеърлар ўқишди.

— Соҳа фахрийлари билан суҳбатлашиш, уларнинг бой тажрибалари билан ўртоқлашиш, ҳарбий хизматчиларни, айниқса, ёш аскарларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади, — дейди ҳарбий қисмнинг ёшлар билан ишлаш гуруҳи бошлиғи, майор Шерзод Ниёзов. — Шеърият кечалари, концертлар, китоб ярмаркаларининг ташкил қилиниши ҳарбийларимизнинг маънавияти янада юксалишига хизмат қиляпти.

Шу куни батальонда китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Турли бадиий, ҳуқуқий мавзулардаги адабиётлар ҳарбий хизматчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Иномжон РАҲИМХЎЖАЕВ,

лейтенант.