Яна бир «Темур тузуклари билимдони» аниқланди

  • 10:08
  • 31,08-2019
  • 1231
  • Улашинг

Жорий йилнинг 24 август куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида «Темур тузуклари билимдони» танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг республика босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун иштирокчилар пухта тайёргарлик кўрганликлари ўз исботини топди.

Муросасиз беллашувлар билан ўтган шартлар бўйича баҳолаш якунига кўра, Миллий гвардиянинг Қибрай туманида жойлашган бўлинмаси ҳарбий хизматчилари совринли ўринлар соҳибларига айланди.

Республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини берувчи биринчи ўрин Миллий гвардия ҳарбий ҳизматчиси, оддий аскар Содиқ Отабоевга насиб этди.